«қабул квоталари» тегли мақолалар


2023−2024 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди
4 июл 2023, 14:05

2023−2024 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура бўйича давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди.

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда
18 май 2022, 10:54

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталарини белгилашга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, давлат буюртмаси сонини камайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш учун 110 278 нафар (2021 йилда — 157 755), магистрларни тайёрлаш учун 11 082 нафар (2021 йилда — 12 900) талабага ўрин ажратиш кўзда тутилмоқда. Молиявий мустақиллик берилган 35 та ОТМ эса тўлов-контракт асосидаги квотани ўзи белгилайди.

2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурага қабул квотаси икки бараварга оширилади
6 май 2021, 14:05

2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурага қабул квотаси икки бараварга оширилади

2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий қилиниб, қабул квоталари икки бараварга оширилади. Уч йил ишлаб бериш мажбурияти асосида ҳудудларга зарур тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашга грант ажратилади. Уларнинг яшаш харажатлари эса маҳаллий бюджетдан қопланади.

2021−2022 ўқув йилида хотин-қизларга 2000 нафар қўшимча давлат грантини ажратиш таклиф этиляпти
29 март 2021, 13:36

2021−2022 ўқув йилида хотин-қизларга 2000 нафар қўшимча давлат грантини ажратиш таклиф этиляпти

2021−2022 ўқув йилида ОТМларга қабул қилишнинг давлат буюртмасига оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, бакалаврнинг барча таълим шаклига жами — 157 879 нафар, магистратурага 12 914 нафар, нодавлат ОТМларга эса 56 нафар давлат буюртмасини белгилаш таклиф этилган. Бундан ташқари, тавсияномага эга хотин-қизлар учун 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратиш кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг